WhatsApp HD суратлар жўнатиш имконини тақдим этди

Технология

image

Сўнгги вақтларда платформаларнинг янгиликлар рақобатидан четда қолмаётган WhatsApp мессенжери яна бир янги функцияни тадқим этди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди. 

Янгиланишга кўра, WhatsApp обуначилари энди юқори аниқликдаги суратларни юборишлари мумкин. Бунинг учун фойдаланувчи юқори менюдаги янги “HD” тугмасини босиши керак. Сўнгра, суҳбатдаги фотосурат ёнида HD белгиси пайдо бўлади, бу тасвир сифати юқори эканлигини билдиради.

WhatsApp'да юборилган стандарт фотосуратлар 1600 × 1052 пиксель ҳажмга эга бўлади. HD сифатидаги суратда эса 4096 × 2692 пикселгача рухсат беради. Уларни қабул қилиб олувчи одам тўлиқ ёки қисқартирилган форматда юклаб олишни танлаши мумкин.

HD формати функцияси яқин келажакда барча WhatsApp фойдаланувчиларига босқичма-босқич тарқатилади. Ишлаб чиқувчилар кейинроқ юқори аниқликдаги видео жўнатиш функциясини ҳам қўшишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WhatsApp'нинг бета-версияси сунъий интеллект ёрдамида суратни стикерга айлантириш имконини тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

WhatsApp функция HD фотосуратлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг