Маск Фаластинда Starlink АҚШ ва Исроил рухсатисиз ёқилмаслигини айтди

Олам

image

Аввалроқ Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида Ғазо секторида алоқани тиклаш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик

Маскнинг маълум қилишича, сунъий йўлдош алоқа терминалларининг ҳеч бири АҚШ ва Исроил ҳукуматлари билан келишмасдан ёқилмайди. 

Унга кўра, ҳали ҳеч қандай уланишлар бўлмаган ва бу амалга оширилмаган тақдирда ҳам, албатта, АҚШ ҳамда Исроил билан келишган ҳолда ташкил этилади. 

“Бундай сўров бўлса, биз камида битта терминални ёқишдан олдин АҚШ ва Исроил ҳукуматлари билан хавфсизлик текширувини ўтказамиз”, деган Илон Маск.

Исроил Алоқа вазири Шломо Карҳи Маскнинг SpaceX компанияси Ғазо секторини сунъий йўлдош орқали узлуксиз интернет билан таъминлаш истагида эканини қаттиқ қоралаб, мамлакат унинг компанияси билан барча алоқаларни узишини маълум қилди.

Карҳининг фикрига кўра, Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида Ғазо секторида алоқа тикланадиган бўлса, ҲАМАС бу имкониятдан ўз мақсади йўлида фойдаланиши мумкин.

“Биз унинг фақат гуманитар сабабларга кўра ишлатилишини тасдиқлаш учун фавқулодда чоралар кўрамиз”, дея Карҳини ишонтиришга ҳаракат қилган Маск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторида алоқа хизматларини тақдим этувчи Paltel компанияси бугун, 29 октябрь куни Исроил тажовузи туфайли узилиб қолган стационар, мобил ва интернет хизматлари аста-секин тикланаётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Фаластин Исроил SpaceX Илон Маск Starlink Ғазо сектори Шломо Карҳи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made