Машҳур журналист ҳамкасбини лифтда зўрлагани учун айбдор деб топилди

Олам

image

Ҳиндистон суди машҳур “Tehelka” журналининг собиқ бош муҳаррири Тарун Тежпални ҳамкасбини зўрлаганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда Британиянинг “The Guardian” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 6 август Мумбай суди 2021 йилда Тежпалга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилган. Журналист 2013 йил ноябрь ойида Гоа штатидаги беш жулдузли меҳмонхона лифтида корпоратив тадбир вақтида ҳамкасбини зўрлаганликда айбланган.

Дастлаб Гоа суди уни зўрлаш, жинсий тегажоғлик ва озодликни ноқонуний чеклаш айбловлари бўйича оқлаган. Бироқ штат ҳукумати ушбу қарор устидан шикоят қилган ва Мумбай Олий суди айблов ҳукмини чиқарган.

“Бу аёл ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олган ҳукмдир... Шу сабабли ушбу қарор ҳар қандай соҳада меҳнат қилаётган аёллар учун жуда муҳим”, дейди иш бўйича тергов олиб борган полиция терговчиси Сунита Савант.

Тежпалга жазо ҳукми кейинроқ эълон қилинади. Эркак айбловларни рад этмоқда ва юқори турувчи судга шикоят қилиши мумкин.

Тежпал атрофидаги можаро анъанавий равишда аёллар ҳуқуқлари ва ижтимоий адолатни ҳимоя қилиб келган “Tehelka” журналининг обрўсига жиддий путур етказган. Журнал янги раҳбарият билан ўз ишини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг собиқ давлат вазири ва яқинда парламент депутати этиб қайта сайланган Рухсар Аҳмад Буюк Британияда 1990-йилларда вояга етмаган қизларни зўрлаш ва одам савдоси билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг