Машҳур телебошловчи ўлимга ҳукм қилинди
World
−
10:20 1119 1 minute
Кеча, 5 сентябрь куни Мисрда суд телебошловчи Сара Ҳалифа ва жиноят иши бўйича яна 11 нафар айбланувчини гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Al-Ahram” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, айбланувчилар гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш учун хомашё харид қилиш ва уларни кейинчалик сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбланган. Бундан ташқари, уларга ўқотар қуролни ноқонуний сақлаш айблови ҳам қўйилган.
Қайд этилишича, тергов давомида ҳукумат томонидан 750 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва уларни тайёрлаш учун хомашё мусодара қилинган. Ҳуқуқ-тиртибот идоралари ходимлари, шунингдек, нарколаборатория сифатида жиҳозланган иккита хонадон ва ўқ-дорилари бўлган лицензиясиз қурол-аслаҳа арсеналини топган.
“Айбдор деб топилган Ҳалифа ва бошқа судланувчилар ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга”, дейилади хабарда.
“Al-Ahram”нинг аниқлик киритишича, Ҳалифа 2025 йилнинг апрель ойида Қоҳирада ҳибсга олинган. У бир нечта каналларда телебошловчи бўлиб ишлаган ва Мисрда машҳур медиа шахси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон суди машҳур “Tehelka” журналининг собиқ бош муҳаррири Тарун Тежпални ҳамкасбини зўрлаганликда айбдор деб топган эди.
Live
All