Машҳур Нью-Йорк марафони бекор қилинди
Олам
−
25 Июнь 2020
3933АҚШда ҳар йили ўтказиб келинадиган ва минглаб одам иштирок этадиган Нью-Йоркдаги марафон пандемия туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилотчилар бугун, 25 июнь куни маълум қилди.
1970 йилдан бери ўтказиб келинадиган ушбу тадбир тарихда иккинчи марта бекор қилинди. Илк бор 2012 йилда довул туфайли бекор қилинган эди.
"Марафонни бекор қилиш барча иштирокчиларни хафа қилди, аммо бу соғлиқ ва хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур эди. Келгуси йил сизни кутиб қоламиз", деди марафон раҳбари Майкл Капирасо.
Нью-Йоркдаги марафон ҳар йили ноябрь ойининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Бу йил у 1 ноябрь куни ўтказилиши керак эди. 2019 йилда ўтказилган марафонда 53,6 минг иштирокчи қатнашган эди.