Машҳур германиялик футболчи Шомуродовга жамоадош бўлди

Спорт

image

Германиялик таниқли ҳимоячи Матс Хуммельс Италиянинг “Рома” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўзининг Х’даги саҳифасида маълум қилди. 

35 ёшли футболчи эркин агент сифатида “бўрилар” сафига келиб қўшилди. Унинг охирги тўп тепган клуби “Боруссия Дортмунд” бўлди. Ўтган мавсумда футболчи жами 40 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирда “Transfermarkt” портали Хуммельсни 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 29 ёшли сардори Элдор Шомуродов ҳам “Рома” клуби аъзоси ҳисобланади. Жорий мавсумда Шомуродов римликлар сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Матс Хуммельс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made