Машҳур футболчи Қорабоғ арманлари учун футболкасини сотмоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Милан” футбол клуби ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионати чорак финали доирасидаги Англияга қарши ўйин (2:1)да кийган либосини кимошди савдосига қўйди. Тушган пуллар Қорабоғ арманларига хайрия қилиниши кўзда тутилган. Бу ҳақда "Nouvelles d’Armenie" хабар берди

Қайд этилишича, футболчи либосини учинчи бор ўтказилаётган “Night for Mission” диний хайрия тадбири давомида аукционга қўйган. Ундан тушадиган маблағлар икки христиан ташкилоти  “Portes Ouvertes” (Очиқ эшиклар) ва “Арманистон учун умид”га ўтказилади. Мазкур ташкилотлар раҳбарлари хайрия учун футболчига миннатдорчилик билдирган. 

“Оливье Жируга эътиқоди ва инсонпарварлиги учун алоҳида раҳмат”, дейди улар. 

Маълумот учун, 2022 йилнинг 11 декабрь куни Франция ва Англия терма жамоалари Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида тўқнаш келган ҳамда французлар Оливье Жиру томонидан ўйиннинг 78-дақиқасида киритилган гол эвазига Англияни 2:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Криштиану Роналду Канар архипелагининг бир қисми бўлган Испаниянинг Палма ороли аҳолисига ёрдам бериш учун терма жамоадаги футболкасини хайрия аукционига қўйганди. Шунингдек, унинг либосини Италиянинг “Аталанта” клубида тўп сурувчи туркиялик Мериҳ Демирал ҳам кимошди савдосига қўйганди. Ундан тушган маблағ эса 2023 йилнинг февраль ойида Туркияда юз берган зилзилалар жабрланувчиларига ёрдам бериш учун йўналтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Оливье Жиру Қорабоғ арманлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг