Март ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди
Жамият
−
01 Апрель 2020
9323Якунига етган март ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ўртача ўсиш суръати 1,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилган.
Маълумотга кўра, 2020 йилнинг январь-март ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 2,8 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг мартига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўсиш суръати 13,6 фоизни ташкил этди
2019 йилнинг март ойида товарлар ва хизматларнинг нархлари ой давомида ўртача 1,2 фоизга ўсган. Ўтган йилнинг биринчи чорагида (январь-март) товар ва хизматларнинг нархлари 4,3 фоизга қимматлашган.