Маршал Дўстум “Толибон” ҳукуматига киритиладими? Ҳаракат вакили қатъий жавоб берди
Олам
−
04 Октябрь 2021
36404Афғонистондаги энг обрўли шахслардан бири Маршал Абдул Рашид Дўстум “Толибон” тузадиган ҳукумат таркибига киритилмайди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг маданият бўйича комиссияси аъзоси Ғулом Наби маълум қилди.
“Биз халқаро ҳамжамият олдида эмас, жангчиларимиз қаршисида жавоб берамиз. Халқ ва 40 йил давомида азоб чекишга маҳкум бўлган одамлар олдида. Халқаро ҳамжамият Афғонистонни, албатта, тан олади. Ҳа, улар босим ўтказяпти, биз сўнгги сониягача унга қаршилик кўрсатамиз. Оч қоламиз, лекин ҳеч кимнинг қаршисида таъзим қилмаймиз. Бизнинг ҳукуматда можаролар бўлмайди, у бирлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб қолади. Агар Туркия Дўстум, унинг ўғли ёки қизи Раҳиля ҳам кирган инклюзив ҳукумат бўлишини хоҳласа, биз ҳеч қачон бунга йўл қўймаймиз”, деган Ғулом Наби “Қобул овози”га берган интервьюсида.
Маълумот учун, ҳозирда Маршал Абдул Рашид Дўстум қаердалиги номаълум. Сўнгги бор, Балх вилоятининг собиқ губернатори Ато Муҳаммадий Нурнинг ўғли Дўстум бошчилигида янги фронт тузилишини маълум қилганди.
Ундан аввалроқ эса Дўстум армия билан ўша "Толибон"га бўйсунмай келаётган Панжшер вилоятига йўл олгани айтилганди.
LiveБарчаси