Марокаш Подшоҳи зилзиладан жабрланганлар учун қон топширди (видео)

Олам

image

Марокаш қироли Муҳаммад VI зилзиладан жабр кўрган ҳудуддаги шифохонага бориб, ярадорлар учун қон топширди. Бу ҳақда “Мир 24” хабар берди

Маълум қилинишича, Муҳаммад VI Марракеш шаҳридаги шифохона ходимлари билан суҳбатлашган ва жароҳат олган одамларнинг соғлиғи ҳақида бир қатор саволлар берган. Бундан ташқари, у университет шифохонаси марказини ҳам кўздан кечирган. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Муҳаммад VI нинг касалхонага ташрифи “яхши ва ёмон кунларда Подшоҳ ва халқи ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлайди ва қиролликка инқирозларни енгишга ёрдам беради”.

Ҳокимият органларининг қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳақидаги сўнгги маълумотларида зилзила оқибатида 2901 киши ҳалок бўлгани ҳамда 5530 киши яралангани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 сентябрга ўтар кечаси Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Марракешдан 75 км (44 миля) узоқликда жойлашган Атлас тоғларида бўлган. Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га мамлакат ҳудудида юз берган табиий офат оқибатида одамлар ҳалок бўлгани юзасидан таъзия йўллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила қон Марокаш Марракеш Муҳаммад VI

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг