Марказий Осиёда шифокорлар ойлиги солиштирилди? Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Бу қизиқ

image

Марказий Осиё давлатлари одамлари, тили, маданияти ва яшаш тарзи жиҳатдан бир-бирига ўхшаш ҳисобланади. Уларнинг аҳолиси ҳақидаги маълумотлар кўпчилик учун қизиқ. Айниқса, минтақадаги маълум соҳа вакилларининг ойлик маошлари ҳақидаги ахборот ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. “Asia-plus” нашри Марказий Осиё мамлакатларидаги шифокорлар маошини солиштирган ҳолда жадвал тузди.

Унга кўра, минтақадаги давлатлар орасида Қозоғистон шифокорлари энг кўп маош олса, Тожикистондаги шифокорлар энг камбағал ҳисобланади. Нашр Тожикистондаги ушбу паст кўрсаткич бошқа барча рейтингларда ҳам акс этишини айтиб, “анъанага кўра” дея киноя қилган.

Ўзбекистон эса ушбу жадвалда 5 давлат ўртасида 3-поғонани забт этган. Ўзбек докторларининг ойлик иш ҳақи қозоқ ҳамкасблариникига нисбатан деярли 4 баравар камлиги келтирилган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, малака даражасига, иш стажига ва навбатчилик кунларининг сонига қараб, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида шифокорлар соғлиқни сақлаш муассасаларининг пуллик хизматлари ҳисобига иш ҳақига қўшимча ҳақ олади.

Қуйида Марказий Осиё давлатларида шифокорларнинг ойлик маоши АҚШ доллари ва ўз пул бирликларида келтирилган:


Мақола муаллифи

Теглар

маош Марказий Осиё шифокорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made