Марказий Осиё етакчиларининг Маслаҳат учрашуви бошланди (видео)
Олам
−
09 Август
3973Шавкат Мирзиёев бугун, 9 август куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашувига борди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Олтинчи маслаҳат учрашувида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди. Олий мартабали меҳмонларни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олган.
Мазкур йиғилишда 2027 йилгача минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланади. Ушбу ҳужжат ҳукуматларнинг мувофиқлаштирилган ишини такомиллаштириш ва соҳада таклиф этилаётган ташаббусларнинг бориши устидан назоратни кучайтириш имконини беради. Бундан ташқари, “Марказий Осиё – 2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим ҳужжат имзоланади.
Маслаҳатлашув учрашувида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам сўзга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқўрдада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Мирзиёев ва Тўқаев тор доирада учрашув ўтказди ва Мирзиёев Тўқаевни Ўзбекистонга таклиф қилди. Учрашув давомида Мирзиёев “Олтин Қирон” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари билан концертга борди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь