Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари билан концертга борди
Олам
−
08 Август
8049Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 8 август куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг "Дўстлик кечаси" тантанали концертида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев , Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳамда саммитнинг фахрий меҳмони Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қатнашди. “Astana Opera” давлат опера ва балет театрида президентлар Қозоғистоннинг машҳур рассомлари ва Марказий Осиё тасвирий санъат усталарининг асарлари намойиш этилган “Ижод садоси” кўргазмаси билан танишди.
Эртага улар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашувида иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқўрдада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Мирзиёев ва Тўқаев тор доирада учрашув ўтказди ва Мирзиёев Тўқаевни Ўзбекистонга таклиф қилди. Учрашув давомида Мирзиёев “Олтин Қирон” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь