Мирзиёев “Олтин Қирон” ордени билан тақдирланди
Жамият
−
08 Август
3922Қозоғистонга давлат ташрифи дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистоннинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Президент Қосим-Жомарт Тўқаев тантанали равишда топширган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи номидан миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич - стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади.
Маълумот учун, “Олтин Қирон” олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь