Марказий Осиё давлатлари ФВВ раҳбарлари Қирғизистонда йиғилди
Олам
−
15 Август
3718Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё республикалари Фавқулодда вазиятлар вазирлари йиғилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон ФВВ раҳбари Бообек Ажикеев ўз нутқи давомида ҳамкасбларига минтақанинг табиий офатларга заифлиги ҳақида гапирган.
“Марказий Осиё табиий офатларга, зилзилалардан тортиб кўчки ва сув тошқинларигача доимо дучор бўлган заиф минтақа бўлиб қолмоқда”, дейди у.
Қирғизистон вазири ушбу тадбир аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш мақсадида конструктив мулоқот, ҳамкорлик, ахборот ва тажриба алмашиш учун муҳимлигини таъкидлади.
Матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда вазирлардан ташқари БМТ агентликлари, донорлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари табиий офатлар хавфини камайтириш ва фавқулодда вазиятлар соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақада офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай дастурини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
LiveБарчаси