Марғилонда қидирувда бўлган 6 киши қўлга олинди
3-саҳифа
−
24 Декабрь 2023
11504Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Марғилон шаҳрида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамагани сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, қуйидаги шахслар ушланган:
Абдуллаев Шаҳобиддин Шавкатжон ўғли, 1995 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 3-қисми, 273-моддаси 5-қисми билан судланган.
Мадаминов Муҳаммадбобур Дониёржон ўғли, 1996 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланган.
Мирзаев Мирзохид Комилович, 1988 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми, 122-моддаси 1-қисми билан судланган.
Олимов Абдумажид Хасанбой ўғли, 1998 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланган.
Юлдашев Азизбек Махмудович, 1989 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг "б" банди судланган.
Умурзаков Жавлонбек Хайдарали ўғли, 1997 йилда туғилган, муқаддам ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 2-қисми судланганлар ушланиб, тергов ҳибсхонасига юборилди.
Шунингдек, яна икки кишини қидириб топиш юзасидан тезкор тадбирлар давом эттирилаётгани билдирилган. Булар:
Эгамбердиев Муҳаммадсобиржон Шокиржон ўғли 1996 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-моддаси билан судланган.
Мадаминов Иномжон Исмаилжонович 1984 йилда туғилган, муқаддам ЖКнинг 109-моддаси, 168-моддаси 1-қисми, 97-моддаси 1-қисми, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида Тошкентда саккиз киши қўлга олинганди.