Тошкентда яна 8 киши қамоққа олинди
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2023
20206Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида пойтахт Тошкентда яна саккиз киши қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, терговга жалб қилинган:
1. 1984 йилда туғилган Юлдошев Дониёр Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми);
2. 1988 йилда туғилган Алимов Фазлиддин Файзуллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1991 йилда туғилган Қуватов Шовкат Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми);
4. 1988 йилда туғилган Туляганов Нуриддин Бахтиярович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми);
5. 1986 йилда туғилган Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
6. 1992 йилда туғилган Юнусов Дониёр Фахриддин ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 3-қисми);
7. 1992 йилда туғилган Эркинов Бахтиёр Тўлқин ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
8. 1987 йилда туғилган Махмудов Умид Агзамович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейиилади ИИББ хабарида.
LiveБарчаси