Марадонанинг ўғли отаси ўлдирилганини даъво қилмоқда
Спорт
−
15 Январь
8067Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадонанинг ўғли афсонавий отасининг вафоти ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда “Marca” нашри маълум қилди.
Унга кўра отаси операциядан сўнг аҳволи оғирлашганида, ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмай ўлдирилган.
“Очиқ тергов олиб борилмоқда. Биз Аргентина адолатидан умидвормиз. Ишончим комилки, бу шундай тугамайди. Улар отамни ўлдиришди. Менда тахминлар бор. Бироқ буни ким қилганини айтишга ҳали эрта”, деди кичик Диего Марадона.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни афсонавий футболчи 30 йил ўтиб, Италияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик иши бўйича тўлиқ оқланган эди.
LiveБарчаси