Марадона 30 йилдан кейин оқланди
Спорт
−
07 Январь
11030Аргентиналик марҳум футболчи Диего Марадона (1960-2020) Италияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик иши бўйича тўлиқ оқланди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Футболчининг адвокати Анжело Писанининг маълумотларига кўра, кассация суди (олий суд) марҳум футболчида солиқдан бўйин товлаш жинояти йўқлигини тан олди ва Италия солиқ органлари билан юзага келган жанжал тугатилди.
"Бу ҳикоя тугаган деб эълон қилиниши мумкин. Марадона Италия солиқ идораларидан қарздор эмас. Ҳам математик, ҳам қонуний, ҳам мантиқий ҳисоб-китоблар нолга олиб келади. Энди маънавий ва моддий зарарни ким тўлайди, Марадонанинг обрўсига ва бутун спорт тарихига зиён етганини айтмаса ҳам бўлади”, деган футболчининг адвокати.
Маълумот учун, Марадонанинг Италиядаги суд жараёни 30 йилдан ортиқ давом этган. Аргентиналик футболчи шу сабабдан Италияга бир муддат кира олмаган, чунки унинг мулкларини мусодара қилиш ва ҳатто қамоқ жазоси билан таҳдид қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15