Манноповнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси ўтказилгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 5 март куни “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси ўтказилгани очиқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га хабар қилди.

Аввалроқ, Фарҳод Манноповнинг дўсти, “Mittivine” жамоаси аъзоси Улуғбек Шодибеков Youtube'даги каналларга берган интервьюсида унинг ўлими юзасидан экспертиза ўтказилаётганини билдирган.

Аммо бундан олдин Манноповнинг ўлимига алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, кўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ журналисти Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Қайд этилишича, Манноповнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси ўтказилган.

Шунингдек, блогернинг ўлими билан боғлиқ жиноятга кимлар тортилгани, уларнинг шахси қачон очиқланиши ҳақида ҳам маълумот сўралди. 

Матбуот котибига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан унинг вафоти юзасидан хизмат текшируви хулосаси берилганидан сўнг айбдор шахслар доираси аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Манноповнинг комага тушганини шифокорлар унинг яқинларидан 6 соат давомида яширгани, фақат оила аъзоларининг қистови билан у комага тушганини очиқлашга мажбур бўлингани айтилган эди. Марҳумнинг дўсти Улуғбек Шодибеков Маннопов комага тушгач, унинг қон таҳлиллари бошқа клиникада бир неча бор текшириб борилгани, у операция қилинган клиникада эса керакли техникалар бўлмаганини айтган.

Фарҳод Манноповнинг ўлиги чиққан “Star Med Center” 14 мартдан эътиборан фаолиятини 10 кунга тўхтатганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мазкур тиббиёт муассасасида бир қатор лицензия талаб ва шартларига номувофиқликлар аниқланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарҳод Маннопов Mittivine Star Med

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг