“Манчестер Юнайтед”нинг акциялари рекорд даражада пастлаб кетди
Спорт
−
06 Сентябрь 2023
2034Глейзерлар оиласи ўзларининг талабларига мос келадиган таклифни олмасдан туриб, клубни сотмаслигини маълум қилиши ортидан “Манчестер Юнайтед”нинг акциялари рекорд даражада пастлаб кетди.
Бу манкунианликларнинг оммавий компания сифатидаги 11 йиллик фаолияти давомида энг ёмон кўрсаткич бўлиб, клуб акциялари 21 фоизга арзонлади. Бунинг ортидан бозор капиталлашуви тахминан 700 миллион долларга камайган.
Ҳозирда “Манчестер Юнайтед” клубининг нархи 3,9 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.
“Bloomberg ”га кўра, Глейзерлар етарлича даъвогарларни жалб қилганидан сўнг, 2025 йилда МЮни яна сотишга уриниб кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар шайхи Жассим Бин Ҳамад ал-Таний Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби эгалиги учун курашда ғалаба қозонгани ва у октябрь ойи ўрталарига қадар клубни 6 миллиард фунт стерлинг эвазига харид қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь