“Манчестер Сити” янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” “Ноттингем Форест” клуби ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Романонинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” 25 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнасида жамоага қўшиб олиш устида фаол иш олиб бормоқда. У “Сити”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири саналади.

Қайд этилишича, шартнома борасида муаммолар бўлмаслиги мумкин, аммо “ўрмончилар” вакиллари ва “шаҳарликлар” ўртасидаги музокаралар қийин кечмоқда. Сабаби клуб ўзининг етакчиларидан бирини қўйиб юборишни истамаяпти. Аммо “Сити” томон ортга чекинмоқчи эмас, чунки ушбу футболчини жамоага келишини мураббий Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Морган Гиббс-Уайт клуб таркибида 34 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. “Transfermarkt” портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “ўрмончилар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Фабрицио Романо Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг