“Манчестер Сити” яна бир футболчисини йўқотди
Спорт
−
08 Январь 7318 1 дақиқа
Кеча, 7 январь куни Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан сўнг, жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола Савиньонинг жароҳат олганини тасдиқлади.
“Савиньо узоқ вақт ўйнай олмайди. Узоқ, лекин бу вақтинча. Тахминан бир ярим ёки икки ой майдондан ташқарида бўлади. У бу мавсумда яна таркибга қайтади”, деди Пеп Гвардиола.
Маълумот учун, 21 ёшли Савиньо жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида 15 та ўйинда қатнашиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиол болдиридан олган жароҳати сабаб яқин кунларда жарроҳлик амалиётини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди. Гвардиолдан ташқари, жамоанинг яна бир марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ҳамда Англия терма жамоаси аъзоси Жон Стоунс ҳам жароҳат олган.
Live
Барчаси