“Манчестер Сити” ўз тарихидаги 33-совринни қўлга киритди

Спорт

image

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола мураббийлигидаги Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Европа Суперкубоги финалида Испаниянинг “Севилья” клубини  (1:1, 5:4) мағлуб этиб, Европа Суперкубогига эга чиқди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида “Севилья” ҳужумчиси Юссеф Эн-Несири Маркос Акуньянинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди ва номинал меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Коул Палмер Родрининг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг қолган қисмида жамоаларнинг ҳар бирида гол уриш ва ҳисобда олдинга чиқиш учун имкониятлар бўлди, аммо иккала томон ҳам буни уддалай олмади. Учрашув пеналтилар сериясига ўтди. Серияда эса Англия клубига омад кулиб боқди.

Шундай қилиб “Манчестер Сити”нинг соврин жамғармасидаги кубоклари сони 33 тага етди. Клуб 9 марта Англия чемпионати, 7 марта Англия кубоги, 8 марта Лига кубоги, 6 марта Англия Суперкубоги, 1 марта Европа кубок эгалари кубоги ва 1 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made