“Манчестер Сити”нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва клуб мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, сентябрь ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Португалиялик ярим ҳимоячи 61 фоиз овоз тўплаб, Родри ва Жоау Канселуни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Силва жорий йилнинг сентябрида барча мусобақаларда “шаҳарликлар” сафида 5 ўйин ўтказди. У рақиблар дарвозасига битта гол киритишга муваффақ бўлди ва ўша ўйинда “Лестер” 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Бернарду Силванинг трансфери борасида музокара ўтказган ва “Манчестер Сити”га футболчилар алмашинувини таклиф этганди. Бироқ, “шаҳарликлар” португалияликни тўлиқ сотишдан манфаатдор эканини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Барселона Манчестер Сити UEFA Бернарду Силва

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг