“Манчестер Сити” Холанд билан келишувга эришди – ОАВ

Спорт 3161
image

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан келишувга эришди. Бу ҳақда “Daily Мail” хабар берди. 

Манбанинг хабарига кўра, “Манчестер Сити” Холандга бир ҳафта учун 600 минг евро маош таклиф қилган, бу эса уни АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиради. “Шаҳарликлар” Эрлинг билан беш йиллик шартнома имзолашга тайёр. Томонлар ўртасидаги битим келаси ҳафтадаёқ имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилнинг январь ойида “Залсбург”дан 20 миллион eвро эвазига “Боруссия Дортмунд”га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда норвегиялик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 20 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3
Теглар
t
×