Манба: “Манчестер Сити” Холанднинг трансферини ҳал қилди

Спорт 5780
image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқин кунларда расман “Манчестер Сити” футболчисига айланади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира “Тwittеr”даги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўтган ҳафтада 21 ёшли норвегиялик ҳужумчининг трансфери бўйича битимнинг барча шартларини келишиб олган.

Холанд “Боруссия” билан 2020 йил бошида шартнома имзолаган эди. “Тransfermarkt” маълумотларига кўра, Эрлингни "Залсбург"дан сотиб олиш немис жамоасига 20 миллион еврога тушган. Қайд этиш жоизки, 2022 йилнинг ёзида норвегиялик футболчини сотиб олиш  қиймати 75 миллион еврони ташкил этади. Агар Холанднинг трансфери мана шу йилда амалга ошмайдиган бўлса, кейинги йил “Боруссия Дортмунд” 150 миллион евро атрофида пул ишлаш имкониятини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда норвегиялик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 20 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик иқтидор эгасини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 195
Рейтинг: 3
Теглар
t
×