Эрлинг Холанд отасини ортда қолдирди
Спорт
−
29 Декабрь 2022
4454“Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Лидс"га қарши ўйинда урган икки голи эвазига Премьер-лигада голлар сони бўйича отаси Алф-Ингени ортда қолдирди.
АПЛ навбатдаги тур доирасида "шаҳарликлар" ишончли тарзда "Лидс"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Арсенал"ни таъқиб қилишда давом этмоқда. 22 ёшли норвегиялик футболчи чемпионатда 20 та гол уриб, отасининг 18 та голли натижасини янгилади. Қайд этиш жоиз, Алф-Инге Холанд 18 та гол уриш учун, АПЛда 181 та ўйин ўтказган. Эрлинг эса бор-йўғи 14 та баҳсда 20 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанд АПЛнинг жорий мавсумида 14 учрашувда 20 та голдан ташқари 3 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси