Англия кубогида 15 йил аввал бўлган ҳолат такрорланди

Спорт

image

Англия Премьер-лигасининг 8 та клуби мамлакат кубогининг 3-босқичидан чиқиб кетди.

“Эвертон”, “Кристал Пелас”, “Борнмут”, “Ноттингем Форест”, “Брентфорд”, “Ньюкасл”, “Астон Вилла” ва “Челси” клублари турнирдаги иштирокини якунлади.

Англияда бундай ҳолат 2007-2008 йилги мавсумдан буён содир бўлмаган, ўша мавсумда Премьер-лиганинг тўққизта жамоаси 3-босқичда турнирни тарк этганди.

Кеча, 8 январь куни “Астон Вилла” тўртинчи лиганинг “Стивенж” жамоасига (1:2) имкониятни бой берди.

Бугун, 9 январь куни “Арсенал” “Оксфорд Юнайтед”га қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, Англия Кубогининг 3-босқичида “Ливерпуль”-“Вулверхемптон” (2:2) ва “Лидс”-“Кардифф Сити” (2:2) учрашувлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

APL Kardif

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг