Малида самолёт қулаши оқибатида “Вагнер” аскарлари ҳалок бўлди

Олам

image

Малида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида мамлакат аскарлари ва “Вагнер” жангарилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Малидаги миссияси хабар берди.

Кеча, 23 сентябрь куни Россияда ишлаб чиқарилган Ил-76 самолёти Гао аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, ҳалокатга учраган.

Аэропорт вакилининг сўзларига кўра, самолёт ҳаддан ташқари юкланган бўлган.

Дипломатик манбаларнинг билдиришича, самолёт бортида Мали ва “Вагнер” аскарлари бўлган, қурбонлар сони ва моддий зарар кўп.

Гао аэропортидан Мали аскарлари ва “Вагнер” ёлланма аскарлари, шунингдек, БМТнинг Малидаги барқарорлаштириш миссияси ҳарбий хизматчилари фойдаланади. Расмий манбаларда самолёт ҳалокати ҳақида маълумот йўқ.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Мали Вагнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг