Мали Президентига суиқасд уюштирган йигит кутилмаганда вафот этди
Олам
−
26 Июль 2021
6879Малининг муваққат Президенти Ассими Гоитага суиқасд қилишга уринишда гумон қилиниб ҳибсга олинган йигит шифохонада вафот этди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар бермоқда.
Ўтиш даври Президентига жорий йилнинг 20 июль куни Бамакодаги масжидда Қурбон ҳайити муносабати билан ўқилган намоз пайтида ҳужум уюштирилганди.
Суиқасд қилган йигит Гоитани орқасидан урмоқчи бўлган, лекин у бошқа одамни яралаган. Тез орада Мали ҳукумати унинг Гоитага ҳужум қилмоқчи бўлганини тасдиқлаган.
Махсус хизматлар ҳужум қилган шахсни ушлаб, зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Гоита ҳужумдан кейин ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.
“Ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланган тергов жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашди”, деб хабар берган ҳукумат.
Мали ҳукуматига кўра, йигитнинг ўлими “терговни давом эттиришга халақит бермайди”.
Маълумот ўрнида, собиқ махсус кучларнинг вакили саналмиш Гоита сўнгги тўққиз ой давомида икки марта давлат тўнтаришини амалга оширган. Тўнтаришлар натижасида мамлакатнинг аввалги вақтинча Президенти Ба Ндао, Бош вазир Моктар Оне ва муваққат ҳукумат Мудофаа вазири Сулаймон Дукур 25 май куни ҳибсга олинган. 31 май куни Aссими Гоита Мали Конституциявий суднинг қарорига биноан "ўтиш даври Президенти" этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь