Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Олам

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим бугун, 18 май куни Тошкентдан Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби маълум қилди. 

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Маълумот учун, Малайзия Бош вазири 18-19 май кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюриб, ўзбек халқининг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 май куни Малайзия Ҳукумати раҳбари Қозоғистондан Тошкентга келганди. “Кўксарой” қароргоҳида Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ўзбекистон Малайзия Анвар Иброҳим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг