Малайзия Бош вазири расмий кутиб олинди (фоторепортаж)
Жамият
−
17 Май 2024 5417 1 дақиқа
Бугун, 17 май куни “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Маълумот учун, Анвар Иброҳим бунгача Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам бўлиб, давлатлар етакчилари билан музокара ўтказган.

Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель