Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди. Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга сафари 19 майгача давом этади. 

Маълумот учун, Анвар Иброҳим бунгача Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам бўлиб, давлатлар етакчилари билан музокара ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Малайзия Анвар Иброҳим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made