Мактабни олтин медалга битираётган ўқувчиларга имтиёзлар бериладими?
Жамият
−
02 Май 2020
5088Бугун, 2 май куни АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан онлайн-брифинг бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди. Унда мактабни олтин медал билан битирганлар учун имтиёзлар берилиши масаласида ҳам сўз борди.
Шерзод Шерматов тегишли саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
“Йўқ, олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган. Халқ таълими вазирлиги олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этиш тарафдори“ дейди Шерматов.
Вазирнинг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.
Аввалроқ, Шерматов карантин даврида мактабни таъмирлаш, шунингдек, 10 майдан ўқитувчилар ёппасига таътилга чиқариши ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.