Мактабларда қишки таътил қачон бошланиши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил жорий йилнинг 28 декабридан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, таътил 14 календарь кун яъни 2024 йилнинг 10 январигача давом этади. III чорак дарслари эса 2024 йил 11 январдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги барча олий, ўрта-махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати жорий йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача деб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб қишки таътил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made