Мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди
Жамият
−
15:55 5527 1 дақиқа
Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2026–2027 ўқув йили дарслари 2 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” топширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026–2027 ўқув йилида академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари қайси санадан бошланиши эълон қилинганди.
Live
Барчаси