Мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
19 Март 2024 22018 1 дақиқа
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календар кун)га қадар давом этади”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель