Макрон ва фон дер Ляйен Си Цзиньпинни Россияга босим ўтказишга мажбурлашга уринди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Парижга ташриф буюрган Хитой раҳбари Си Цзиньпинни Украинадаги можаро муносабати билан Россияга таъсир ўтказишга мажбурлашга уриниб кўрди. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Париждаги уч томонлама учрашувда Макрон ва фон дер Ляйен Си Цзиньпинга “босим ўтказиб, у “Москвага ўз таъсиридан” фойдаланиши ва Россия Федерациясини Украинадаги можарога чек қўйишга ишонтиришга ҳаракат қилган. Бироқ, ХХР раҳбари, гарчи у тинчлик тарафдори бўлса ҳам, Россия Федерациясидан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўраш мажбуриятини ўз зиммасига олмаган.

Шунингдек, Си Цзиньпин Москва билан яқин муносабатлари туфайли Пекинни танқид қилишга қатъий қарши чиқди. Кеча, 6 май куни Макрон билан суҳбатда Хитой раҳбари Пекин Украина можаросининг иштирокчиси эмаслигини ва унинг бошида эмаслигини таъкидлади.

Маълумот учун, Си Цзиньпин 5-7 май кунлари Францияда бўлади. Хитой раҳбарининг ташрифи Пекин ва Париж ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 60 йиллигига тўғри келди. Си Цзиньпин 2014 ва 2019 йилларда Францияга мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 50 ва 55 йиллигини нишонлаш мақсадида ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг