Макрон уч жандарм ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Олам 2655
image

Аввалроқ, Франция марказидаги Пюи-де-Дом департаментида юз берган отишма оқибатида уч нафар жандарм ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Франция Президенти Эммануэль Макрон жандармларнинг ўлдирилиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда у бугун, 23 декабрь куни ўзининг Twitter саҳифасида твит қолдирган.

“Улар Пюи-де-Домда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёлни қутқармоқчи эдилар. Уч жандарм ўлдирилди, тўртинчиси яраланди. Давлат қурбонларнинг оилалари бошидан кечираётган йўқотиш азобига шерикдир. Бизни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик кучларимиз ўз ҳаётларини хавф остига қўядилар. Улар бизнинг қаҳрамонларимиздир”, деб ёзган Макрон.

Маълумотларга кўра, отишмани 48 ёшли эркак бошлаган. Жандармлар чекка қишлоқдаги аёл томонидан эри унга нисбатан куч ишлатаётгани тўғрисида мурожаат қилгач, воқеа жойига етиб келган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×