Францияда отишма натижасида уч нафар жандарм ўлдирилди
Олам
−
23 Декабрь 2020
5775Франция марказидаги Пюи-де-Дом департаментида юз берган отишма натижасида уч нафар жандарм ҳалок бўлди. Бу ҳақда BFM телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, жандармга аёл киши мурожаат қилиб, эри унга нисбатан куч ишлатаётганидан шикоят қилган. Жандарм вазиятни ўрганиш учун келганида 48 ёшли эркак уларга қарата ўқ уза бошлаган. Бу ҳам етмаганидек у ўз уйига ўт қўйиб юборган.
Аскарлар Амбер ротаси вакиллари бўлган. Ҳодисада яна бир нафар жандарм жароҳатлангани айтиляпти. У Амбер шифохонасига ётқизилган.