Макрон Трамп билан Украина ва Россия масаласини муҳокама қилганини айтди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Украина ва Россия масаласида узоқ суҳбатлашганини, жумладан, энергетика объектларига ҳужумларни тўхтатиш бўйича мораторий ҳамда Киевга тутиб қолувчи ракеталарни тезроқ етказиб бериш масалаларини муҳокама қилганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 21 сентябрь куни Нью-Йоркда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашувидан сўнг журналистларга маълум қилди.

Макрон учрашувдан сўнг суҳбатни “жуда яхши” ва “жуда конструктив” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, томонлар Киев мудофаасини кучайтиришга ёрдам бериш зарурлиги борасида бир фикрга келган.

“Биз Украина ва Россия масаласида узоқ суҳбатлашдик. Украиналик дўстларимизга, хусусан, мудофаа учун муҳим бўлган тутиб қолувчи ракеталар билан тезроқ ва қатъийроқ ёрдам кўрсатиш зарурлигини муҳокама қилдик”, деган Макрон.

Шунингдек, Франция раҳбари Украина ва Россия ўртасида энергетика соҳасига оид объектларга ҳужумларни тўхтатиш бўйича мораторий жорий этиш ташаббусларини ҳам муҳокама қилганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Трамп Россия ва Украина энергетика объектларига ўзаро зарбаларни тўхтатишга келишиб олганини айтганди. Бироқ ўша вақтда Москва ва Киев бундай келишувга эришилганини расман тасдиқламаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг