Макрон норозиликларга қарамай, пенсия ислоҳоти ҳақидаги қонунни имзолади (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Франция Президенти Эммануэль Макрон 4 ойдан бери аҳолининг норозилиги ва касаба уюшмаларининг иш ташлашига сабаб бўлиб келаётган пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади. Бугун, 15 апрель куни ҳужжат “Journal officiel de la République français” газетасида чоп этилди.

“Шундай қилиб, Ижтимоий суғурта кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда. Биринчи хатбошидаги “олтмиш икки” сўзлари “олтмиш тўрт” деган сўзлар билан алмаштирилди”, дейилади ҳужжат матнида.

Бунгача Франция Конституциявий Кенгаши ҳам пенсия ислоҳоти тўғрисида қарор чиқарган ва энг кам пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш ҳақидаги асосий моддани маъқуллаган. 

Эслатиб ўтамиз, Францияда пенсия ёшини 62 дан 64 га кўтарадиган ва бир қатор махсус пенсия режимларини бекор қиладиган ислоҳот лойиҳаси январь ойида тақдим этилган эди. Бу ташаббус бутун мамлакат бўйлаб намойишлар ва иш ташлашларга сабаб бўлди. 16 март куни Франция Бош вазири Элизабет Борн парламентни четлаб ўтиб, ҳукумат масъулияти остида пенсия тизимига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинганини эълон қилди. Касаба уюшмалари ва мухолиф сиёсий партиялар вакиллари ҳукуматнинг бу ҳаракатини қоралаб, ҳукумат ислоҳотларни бекор қилмагунча иш ташлашларни давом эттиришга чақирди. Шу кунгача бутун Франция бўйлаб мазкур ислоҳотга қарши 12 марта намойиш ўтказилган, улар баъзи фожиавий оқибатларга олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция намойиш Макрон пенсия ислоҳоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг