Парламент Бош вазир Борнни истеъфога чиқаришни кўриб чиқмоқда
Олам
−
20 Март 2023
4742Бугун, 20 март куни Франция Миллий Ассамблеяси (парламентнинг қуйи палатаси) Бош вазир Элизабет Борн ва унинг Вазирлар Маҳкамасига ишончсизлик эълон қилиш ҳақидаги резолюция лойиҳасини муҳокама қилади. Депутатлар овоз бериш орқали ишончсизлик вотумини тасдиқлайди. Франция парламенти қуйи палатасига 577 депутат сайланади, бироқ ҳозирда 4 ўрин бўш. Демак, таклиф қабул қилиниши учун 573 депутатдан камида 287 нафари резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлаши керак бўлади.
Вазирлар Маҳкамасига нисбатан ишончсизлик билдиришномалари ҳукумат ўтган ҳафта охирида Конституциянинг 49.3-моддасини қўллаб, пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини Миллий Ассамблеяда маъқулламай туриб қабул қилгач, пайдо бўлган. Вазирлар Маҳкамасига ишончсизлик вотуми ҳақидаги биринчи резолюция лойиҳасини “Миллий бирлик” партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Марин Ле Пен тақдим этган. Шу билан бирга, у Франция ҳудудидан ташқаридаги сайловчиларни ифодаловчи LIOT партиялараро гуруҳининг (“Озодлик”, “Мустақиллик”, 'Чет элдаги ҳудудлар” сўзларининг қисқартмаси) шунга ўхшаш лойиҳаси учун овоз беришга тайёр эканини ҳам билдирган. Бу лойиҳани мазкур гуруҳнинг ўзидаги 20 депутатдан ташқари, чап мухолифат блоки парламентарийлари (149 депутат), Ле Пен тарафдорлари (88) ва айрим мустақил қонунчилар ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтган.
Эндиликда ўнг қанот либерал “Республикачилар” партиясининг овозлари ҳал қилувчи аҳамият асб этмоқда. 61 депутатдан иборат фракция одатда ҳукумат қарорларини қўллаб-қуватлайди. Унинг етакчиси Эрик Сьотти ҳам ҳукуматга ишончсизлик билдиришга овоз бермаслигини айтган. Шундан сўнг, 19 мартга ўтар кечаси номаълум кимсалар унинг Ниццадаги ишчи хонадонига бостириб кирган. Умумий Меҳнат Конфедерацияси бундай ҳаракатлар касаба уюшмаси томонидан қилинмаганини айтган.
Баъзи манбаларга кўра, мухолифат ҳозирда 260 та ишончли овозга эга. Сўл қанот мухолифат газетаси “Libertion”нинг ҳисоб-китоблари ҳукуматга ишончсизлик тўғрисидаги таклиф парламентда камида 273 овоз олиши мумкин эканини кўрсатган. Лекин биринчи ва иккинчи натижа ҳукуматни мағлуб этиш учун етарли бўлмаслиги қайд этилган.
Франция Конституциясининг 50-моддасида “Агар Миллий Ассамблея ҳукуматга ишончсизлик тўғрисидаги аризани қўллаб-қувватласа, Бош вазир Республика Президентига ўз кабинетини истеъфога чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт” дейилган. Агар бу содир бўлса, пенсия қонуни бекор қилинади ва Бош вазир Элизабет Борн истеъфога чиқади. Кейин Макрон янги ҳукуматни тайинлаши керак. Акс ҳолда у Миллий Ассамблеяни тарқатиб юбориши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақириши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь