Франция Озарбайжондаги элчисини чақириб олди

Олам

image

Франция Озарбайжондаги элчиси Анн Буайонни маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, расмий Париж бу қарорни “Озарбайжоннинг бир томонлама ҳаракатлари икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказгани” билан изоҳлади. Франция Президенти Эммануэль Макрон аллақачон дипломатик миссия раҳбари билан бу мавзуни муҳокама қилган. Давлат раҳбари “Озарбайжоннинг хатти-ҳаракатларидан афсусдалигини билдирган” ва “Бакудан ўз ниятларига ойдинлик киритиши кутилаётганини” таъкидлаган. 

“Макрон Париж Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини қўллаб-қувватлашини айтди”, дейилади ТИВ баёнотида. 

Маълумот учун, 2023 йил охиридан бери Франция ва Озарбайжон муносабатларида кескинлик кузатилмоқда. Озарбайжон Франция ҳукуматини Арманистонга ҳарбий юкларни юборгани учун танқид қилади. 2023 йил декабрида Франция Арманистонга 50 та зирҳли техника жўнатиши маълум бўлган. Жорий йилнинг февраль ойида Франция Мудофаа вазири Себастьян Лекорню Арманистонга расмий ташрифи чоғида Парижнинг Ереванни қисқа, ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга тайёрлигини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Франциянинг Бакудаги элчихонасининг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган фаолияти учун персона нон грата деб эълон қилиниб, уларга 48 соат ичида мамлакатни тарк этиш буюрилгани ҳақида хабар бергандик.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Франция Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made