Макрон финал учун Қатарга боради

Спорт

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат терма жамоасининг Аргентинага қарши ЖЧ финал ўйинига ташриф буюришини тасдиқлади. Бу ҳақда у Франция терма жамоасининг ЖЧ ярим финал учрашувида Марокаш жамоаси устидан қозонган ғалабасидан сўнг айтиб ўтди.

15 декабрь кун "Ал Байт" стадионида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ярим финалида Франция Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Тео Эрнандес (5) ва Рандаль Коло-Муани (79) муаллифлик қилди.

"Икки бор жойда уч ҳам бўлади. Диде Дешам ўз шогирдлари ва иқтидори билан шу ергача етиб келди, энди биз ғалаба қозонамиз, кубокни ютамиз", дейди Макрон.

Шунингдек, Макрон чиройли ўйин учун марокашликларга ҳам миннатдорлик билдирди.

“Марокаш ажойиб жамоа, улар бу чемпионатда оғир йўлни босиб ўтди ва ярим финалга қадар етиб келди. Бугундан бошлаб биз финал ҳақида ўйлаймиз ва  ғалаба қозонамиз. Мен якшанба куни Қатарда бўламан”, дея таъкидлади Президент.

Франция кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди, 2018 йили Москвадаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда жамоа хорватлар устидан ғалаба қозонганди (4:2).

18 декабрь куни Франция термаси ярим финалда хорватлар устидан ғалаба қозонган (3:0) Аргентина термаси билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. 17 декабрь куни Марокаш терма жамоаси 3-ўрин учун ўйинда Хорватия термаси билан тўқнаш келади, бу ўйин ҳам 20:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Fransiya Makron

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг