Макрон Депардьени ҳимоя қилди
Маданият-санъат
−
23 Декабрь 2023
4247Аввалроқ, дунёга машҳур актёр Жерар Депардье 13 аёлга нисбатан жинсий зўравонликда айбланиши ортидан Франциянинг энг олий мукофоти – "Фахрий легион" орденидан маҳрум бўлиши ҳақида хабар бергандик.
Ушбу иш Легион Кенгашида кўриб чиқилаётган бир пайтда Франция Президенти Эммануэль Макрон актёрга нисбатан бундай муносабатга қарши чиқди. Бу ҳақда "Газета.ru" хабар берди.
Макрон маҳаллий нашрларга берган интервьюсида Жерар Депардьени ҳимоя қилган. Президентнинг айтишича, у актёрнинг "Фахрий легион" орденидан маҳрум этилишини қўллаб-қувватламайди. Бунга сабаб сифатида эса, орден актёрга ахлоқи учун берилмаганини айтган.
"Фахрий Легион" ордени биргина телевидение репортажига асосланган ҳолда тортиб олинмайди”, дейди у.
Франция Президенти, шунингдек, айбсизлик презумпциясини эслади ва ҳеч кимнинг ёнини олишга ҳаракат қилмаётганини урғулаган.
"Мен у (Жерар Депардье) ҳамма каби ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишини хоҳлайман", дейди Макрон.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий нашр томонидан тақдим этилган ушбу материалда актёр тўрт аёл томонидан зўравонликда айбланмоқда. Бундан аввал ҳам, 2018 йилда уни ёш актриса Шарлотта Арнольд ҳам судга берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь