Макрегор-Чендлер жанги бекор қилинди
Спорт
−
14 Июнь
2581Машҳур ирландиялик MMA жангчиси, енгил ва энг енгил вазн тоифасида собиқ икки карра UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда 70 кг вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Майкл Чандлер ўртасидаги жанг расман бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дана Уайт ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Макгрегор ва Чандлер ўртасидаги жанг 29 июнь куни Лас-Вегасда UFC 303 турнирида бўлиб ўтиши керак эди.
3 июнь куни лига раҳбарияти Дублинда Конор Макгрегор ва Майкл Чандлер иштирок этиши керак бўлган матбуот анжуманини бекор қилди, бу эса жангнинг эҳтимолий бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди ва якунда тўқнашув ҳақиқатдан ҳам бекор қилинди.
Маълумот учун, Макгрегор охирги марта Дастин Порьега қарши иккита жанг ўтказган. 2021 йил январида ирландиялик иккинчи раундда нокаут билан ютқазган, ўша йилнинг июль ойида ўтказилган баҳсда эса Конор биринчи раундда техник нокаутга учраган.
LiveБарчаси