Махсус комиссия изоҳи – 15 июндан фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади
Жамият
−
04 Июнь 2020
9646Аввалроқ, Республика махсус комиссиясининг галдаги қарори билан 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 4 июнь куни махсус комиссиянинг маълум қилишича, 15 июндан “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.
Маълумотларга кўра, давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Бунда:
• мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;
• мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
• ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
• тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.
LiveБарчаси