Бола ўғирламоқчи бўлган боғча тарбиячиси 6 йилга “кесилди”
Олам
−
28 Октябрь 2019
7115Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги мактабгача тарбия муассасаси тарбияланувчиларидан бирини ўғирлашга уринганликда гумон қилинаётган тарбиячи 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлаган аёл 5 ёшли болани ўғирлаб кетишга уринган, кейин у бола учун унинг ота-онасидан пул талаб қилган. Судланувчи Саягул Жаналик Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбдор деб топилган.
Бу хатти-ҳаракати учун суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жорий йилнинг ёзида пул ундириш мақсадида болалар боғчасидан бола ўғирламоқчи бўлган аёл қора кўзойнак ва шляпа кийиб, ўзининг кимлигини яширишга уринган. У ўзини боланинг холаси деб таништириб, боланинг ота-онаси автоҳалокатга учрагани, шунинг учун болани олиб кетишга мажбур бўлгани ҳақида айтган. Бироқ, болалар боғчаси ходимлари "ғалати аёл"га ишонмади ва боланинг онасини чақиришди.
Боланинг ота-онасининг сўзларига кўра, воқеадан бир кун олдин уларга таҳдидли хабарлар келган. Тергов давомида болани ўғирламоқчи бўлган аёл ушбу болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлагани маълум бўлди.
LiveБарчаси